Сирдарё ва Фарғона вилоятларидаги туман ирригация бўлими бошлиқлари малака оширмоқда

Сирдарё ва Фарғона вилоятларидаги туман ирригация бўлими бошлиқлари малака оширмоқда

Сирдарё ва Фарғона вилоятларидаги туман ирригация бўлими бошлиқлари малака оширмоқдаЖорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Сирдарё ва Фарғона вилоятларидаги туман ирригация бўлими бошлиқларининг малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев тадбирни очиб берар экан,  мамлакатимизда сув хўжалиги тизимини изчил ривожлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга замонавий, тежамкор суғориш технологиялари, жумладан, томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий этиш бўйича ишлар изчил олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Қайд этилдики, соҳада самарадорликка эришиш кўп жиҳатдан жойлардаги сув хўжалиги тизими ташкилотлари, жумладан, туман ирригация бўлими бошлиқларининг ишни қай даражада ташкил этишига боғлиқ.

Дастурга кўра, малака ошириш курси тингловчилари бир ҳафта мобайнида сувнинг ҳисобини олиш, замонавий суғориш усуллари ва технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, хўжалик ички суғориш тармоқларини эксплуатация қилиш каби мавзуларда маърузалар тинглайди ҳамда амалий машғулотларда қатнашади. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўтказилаётган малака ошириш ўқув курслари Сув хўжалиги вазирлиги миллий ҳамкор ҳисобланган, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида ташкил этилди.

Машғулотлар 16 ноябрга қадар давом этади.