Суҳбатдан ўтганларга сертификатлар топширилди

Суҳбатдан ўтганларга сертификатлар топширилди

Жорий йилнинг 23–28 сентябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги ирригация тизими бошқармалари ва магистрал каналлар раҳбарлари учун малака ошириш курси бўлиб ўтди.

Дастурга кўра, қатнашчилар мамлакатимизда сув хўжалиги тизимини ривожлантиришнинг истиқболлари, соҳада бошқарувнинг илғор услубларини кенг жорий этиш, суғориш сувининг ҳисоб-китобини тўғри юритиш, ресурстежамкор замонавий суғориш технологияларидан фойдаланиш, сув исрофгарчилигининг олдини олиш каби қатор муҳим мавзуларда машғулот ўтишлари баробарида, жойларда бу борада мавжуд камчиликларни таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар машғулотларда ўрганилган мавзулар бўйича суҳбатдан ўтказилиб, ундан муваффақиятли ўтганларга сертификатлар топширилди.