Сурхондарёдаги икки туман ғалла топшириш йиллик режасини бажарди

Сурхондарёдаги икки туман ғалла топшириш йиллик режасини бажарди

Сурхондарё вилоятининг Ангор ва Термиз тумани ғаллакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш бўйича шартнома режасини бажаришди. Жумладан, Ангор тумани ғаллакорлари 6600 тонна, термизлик миришкорлар 9123 тонна дон маҳсулотларини йиғиб олишди.

Ўтган йилнинг кузида Ангор туманининг 4600 гектар, Термиз туманининг 3100 гектар экин майдонида маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос “Ғазғон”, “Гром”, “Бунёдкор”, “Яксарт”, “Васса” каби эртапишар ва серҳосил навли уруғлар экилиб, ҳозирга қадар замонавий технологиялар асосида парвариш қилинди. Натижада далаларда мўл-кўл ҳосил етиштиришга эришилди.

Ўриб олинган майдонларда ўртача ҳосилдорлик 50-55 центнерни ташкил этди. Хирмонга катта ҳисса қўшган Ангор туманидаги “Рустам Ангор”, “Хамкон ғаллакори” фермер хўжаликлари, “Ангор Сурхон ғурури” МЧЖ кластери ҳамда Термиз туманидаги “Баҳодир Алияров”, “Даврон Намуна”, “Дурдона Намуна”, “Темир бобо” ва “Умир” каби фермер хўжаликларида бу кўрсаткич 65-70 центнерга етди.

Ҳар иккала туманда ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда. Буғдойдан бўшаган майдонларда такрор экин - кўкат, сабзи, ерёнғоқ, мош, ловия ҳамда полиз экинлари экиляпти.

Манба: http://cc.uz/161fd