Сув ресурсларидан самарали фойдаланишга яна бир қадам

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишга яна бир қадам

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида Швейцария  тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги  томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида ишлаб чиқилган дала шароитида сувдан оқилона фойдаланиш ва суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини амалда жорий этиш йўналишида сув хўжалиги ходимлари ва фермерлар салоҳиятини ошириш бўйича тренинг курсларининг умумлаштирилган дастурини манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокидаги муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида тренинг курслар дастурига тегишли ўзгартиришлар ва тўлдиришлар киритишга келишиб олинди.