Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ходимлар сони жиддий қисқартирилади

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ходимлар сони жиддий қисқартирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг тузилмасини такомиллаштириш, бошқарув ҳамда ишчи-ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бажарилаётган функцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва уларнинг сонини мақбуллаштириш орқали ўртача ойлик маошини ошириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизимдаги бюджет ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг штат жадвалидаги ходимлари сонини 2019 йил 1 июлдан 10 фоизга ҳамда 2020 йил 1 январдан яна 10 фоизга мақбуллаштириш орқали ходимларнинг амалдаги ойлик маошларини ошириш бўйича таклифларига розилик берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ходимлари сонини мақбуллаштириш чораларини кўради ҳамда бўшаган маблағларни уларнинг ойлик маошини оширишга йўналтиради; 

сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ходимларининг амалдаги ойлик маошини ошириш учун 2019 йил 1 июлдан 1,2 ва 2020 йил 1 январдан 1,4 коэффициенти қўлланилади;

ходимлар сони қисқартирилиши муносабати билан 2019 йил 1 июлгача ташкилотларнинг штатлар жадвалини қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бўшатиладиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги эксплуатация ташкилотлари ходимлари сонини 2019 йил 1 июлдан қисқартирилиши 

Т/р

 

Ташкилотлар номи
 

2019 й. 1 апрель ҳолатига 

2019 й. 1 июлдан қисқартириш (фоиз ҳисобида)

Жами штат бирликлари сони

шундан

Жами штат бирликлари сонидан

шундан

бошқарув аппаратидан

ишлаб чиқаришдаги ходимлар сонидан

 

бошқарув аппаратидан

ишлаб чиқаришдаги ходимлар сонидан

1

Вазирлик марказий аппарати

135

100

35

7,4

7,0

8,6

2

Республика ташкилотлари

86

41

45

8,1

7,3

8,9

3

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари 

1304

251

1053

9,1

5,2

10,0

4

Ирригация тизим бошқармалари

6168

470

5698

10,0

10,0

10,0

5

Туман ирригация бўлимлари

8046

565

7481

5,3

-

5,7

6

Насос станциялари ва энергетика бошқармалари

15365

116

15249

12,9

-

13,0

7

Мелиоратив экспедициялар

2824

84

2740

10,1

-

10,4

8

Қарши Магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

822

28

794

5,5

10,7

5,3

9

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси

1409

32

1377

7,9

9,4

7,8

10

Фарғона водийси каналларидан фойдаланиш бошқармаси

780

30

750

10,0

10,0

10,0

11

Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси

268

9

259

10,1

11,1

10,0

12

Зарафшон магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

482

12

470

10,0

8,3

10,0

13

Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси

143

5

138

20,3

-

21,0

14

Ўнгқирғоқ коллекторидан фойдаланиш бошқармаси

82

5

77

9,8

-

10,4

15

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси

455

11

1645

10,0

-

10,5

16

Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари

1722

77

1645

10,0

-

10,5

 

жами

40090

1836

38254

10,0

4,5

10,3