Сув хўжалиги вазирлиги ходимларига ҳам Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискада бўлиш имкони берилмоқда

Сув хўжалиги вазирлиги ходимларига ҳам Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискада бўлиш имкони берилмоқда

Ҳукуматнинг мазкур қарори 1-иловасининг 114-бандида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳам раҳбарлари ва ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин бўлган давлат ташкилотлари рўйхатига киритилмомоқда.

Қарор иловасида шундай дейилади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябридаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда):

а) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги»;

б) қуйидаги мазмундаги 161-банд қўшилсин:

«161. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги».

Манба: "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ" расмий веб-сайти (www.water.gov.uz).