Тожикистонга қишлоқ хўжалиги техникалари юборилди (фото)

Тожикистонга қишлоқ хўжалиги техникалари юборилди (фото)

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси кўмагида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамда «ОРИЕНБАНК» ОАЖ ҳамкорлигида 2019 йилнинг феврал ойида «Orion-Uzagro» компанияси тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, янги ташкил этилган «Orion-Uzagro» қўшма ишлаб чиқариш корхонаси юртимизда ишлаб чиқарилаётган техникаларни кенг тарғиб қилиш, экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Шу мақсадида ташкил қилинган «showroom»да намойиш қилиш учун 30 ва 31 май кунлари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган тракторлар, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда агрегатларнинг жамланмаси Тожикистонга юборилди.

Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати
Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати
Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати

Тожикистонга жами 5 та трактор, 3 та махсус техника ҳамда 20 та қишлоқ хўжалиги техникалари жўнатилган.

Манба: http://cc.uz/161dr