Томчилатиб суғориш усулларини жорий этишни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Томчилатиб суғориш усулларини жорий этишни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 22 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Испаниянинг “АISCO” компанияси томонидан қишлоқ хўжалигида ёмғирлатиб суғориш технологиясининг замонавий усулларини жорий этиш истиқболларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, экспертлар, Ўзбекистонда иш юритаётган хорижий компаниялар вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Семинарнинг очилишида сўзга чиққанлар мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди.

Қайд этилдики, қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда ресурстежамкор суғориш технологиялари, жумладан, ёмғирлатиб суғориш муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда бутун дунёда ёмғирлатиб суғоришнинг Pivot ва Linear усуллари оммалашаётир.

Семинарда Испаниянинг “АISCO” компанияси мутахассислари дунёнинг кўплаб сув танқис мамлакатлари қишлоқ хўжалигида жорий қилинган ёмғирлатиб суғориш тизимининг ютуқлари ҳақида маълумот берди. Ушбу компания ишлаб чиқараётган ёмғирлатиб суғориш ускуналарининг афзаллиги шундаки, улардан кўп йиллар давомида фойдаланиш мумкин, барча ишлар тўлиқ компьютерлаштирилган.

Тадбирда замонавий суғориш технологияларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва жорий қилишни янада кенгайтириш, пахтани парваришлашнинг замонавий усуллари ҳақида ҳам сўз борди.

 

 

Манба:  http://cc.uz/1619r