ТОМЧИЛАТИБ ВА ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ АСОСИДАГИ СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛГАН ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОҒЛАР ВА ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИГА ИМТИЁЗЛАР

ТОМЧИЛАТИБ ВА ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ АСОСИДАГИ СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛГАН ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОҒЛАР ВА ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИГА ИМТИЁЗЛАР

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ ПҚ-4246-СОНЛИ ҚАРОРИ БИЛАН

Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликларига қуйидаги субсидия берилмоқда:

  1. Бир гектар экин майдонига юқорида кўрсатилган сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
  2. Майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради