Тошкент давлат Аграр университети Нукус филиалида "ТОМЧИ" танлов-2 бўйича семинар бўлиб ўтди.

"ТОМЧИ" танлов-2  шу йилнинг 24-мартигача давом этади. Бу танловда смартфон, нотебук ёки Чехия Республикасига сафар қилиш имкониятини  кўлга киритиш мумкин. Тошкент давлат Аграр университети Нукус филиалида  талабалар билан семинар ташкил этилди. Семинар давомида, "ТОМЧИ" мобиль иловаси ва танлов хақида  батафсил маълумотлар берилди.