Тошкент вилоятида яна бир сув омбори қурилади

Тошкент вилоятида яна бир сув омбори қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ томонидан 11,2 млн куб м. ҳажмдаги сув омбори қурилиши назарда тутилган “Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилган.

“Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқланади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 июль қилиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 мартига қадар тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваТошкент вилоятида яна бир сув омбори қуриладиколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар асосида:

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури параметрлари доирасида Сув хўжалиги вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

2020 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатади.

Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Қ. Холматов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Бундан олдин, Паркентда сел сув омбори қурилиши хабар берилганди.